Хаби Алонсо: Левандовски “Бавария”да қолгани яхши

“Бавария” ва “Реал” клублари собиқ ярим ҳимоячиси Хаби Алонсо Мюнхен супер клубидаги собиқ жамоадоши Роберт Левандовскига “қироллик клуби”га ўтмасликни маслаҳат берди.

“У шубҳасиз дунёнинг энг кучли ҳужумчиларидан бири. Бироқ, унинг “Бавария”да қолгани яхши деб ўйлайман.  Роберт ушбу жамоани, ушбу лигани яхши билади ва бу ерда кўплаб совринларни қўлга киритиб келмоқда. У бу жамоада йилдан-йилга қўпроқ гол урмоқда.

Агар у бошқа жамоага ўтишни истаса, буни ўзи ҳал қилиши керак”, - дейди испаниялик собиқ футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!