Хакан Чалханоглу “Милан” билан шартнома имзолаш учун Миланга етиб келди (Фото)

 

Хабарингиз бор, бир неча кундан бери “Милан” Германиянинг “Байер” клуби ярим ҳимоячиси Хакан Чалханоглуни қўшиб олиши мумкинлиги тўғрисида маълумотлар тарқалаётганди. Шу кунларда ушбу трансфер амалга ошади. Бу ҳақда Transfer News Live хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, туркиялик хавбек айни пайтда Италиянинг Милан шаҳрига етиб келган. Футболчи яқин соатлар ичида тиббий кўрикдан ўтади ва жамоа билан шартнома имзолайди. 

Эслатиб ўтамиз, Хакан Чалханоглу якунланган мавсум Бундеслигада 15 ўйинда майдонга тушди ва рақиблари дарвозасини 6 марта ишғол қилишга эришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!