Хамес Родригес "Реал"га урган голини нишонламади (фото)

"Бавария" ярим ҳимоячиси Хамес Родригес кеча “Реал”га (2:2) қарши бўлиб ўтган ўйинда ўз номига гол ёздириб қўйишга эришди.

Эътиборлиси, учрашувда ҳисобни тенглаштирган колумбиялик футболчи “Саньтяго Бернабеу”даги ушбу голини нишонламади. Таъкидлаш лозимки, Хамес қонуний жиҳатдан ҳали ҳам “Реал” футболчиси ҳисобланади. У немис грандида ўтган мавсумдан буён ижарада тўп суриб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Бавария” икки ўйин натижасига кўра 3:4 ҳисобида “Реал”га имкониятни бой берди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!