Хави Гвардиоланинг ассистенти бўлмоқчи

Каталониянинг “Барселона” клуби ҳамда Испания терма жамоаси собиқ аъзоси Хави “Манчестер Сити”да фаолият олиб бораётган собиқ жамоадоши ҳамда устози Хосеп Гвардиола билан бирга ишлаш истаги борлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Менга Гвардиола қўл остида тўп суриш ҳамиша ёқарди. Бизнинг футбол қарашларимиз ҳам ўхшаш.

У билан бирга мураббийлик қилишни истармидингиз? Албатта. Ҳар сафар шундай имконият бўлишини истайман. Гвардиола мен учун футбол афсонаси”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, Хави айни дамда Қатарнинг “Ал-Садд” клубида фаолиятини давом эттирмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!