Хави: Иньеста ҳаётда ҳам, футболда ҳам барчага ўрнак бўла олади

Каталониянинг "Барселона" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Хави тез орада ушбу клубдан кетадиган собиқ жамоадоши Андрес Иньеста ҳақида илиқ фикрлар билдириб ўтди.

“Иньеста – ноёб футболчи. Андрес ҳаётда ҳам, футболда ҳам барчага бирдек ўрнак бўла олади”, - дейди Хави.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввалроқ Иньеста фаолиятини Хитой ёки Япония клубларида давом эттириши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бундан ташқари уни “Манчестер Сити” устози Хосеп Гвардиола ҳам ўзининг мураббийлар штабига чорламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!