Хайнкес: Роналду? Бизда 38 та гол урган Левандовски бор

Мюнхеннинг “Бавария” клуби бош мураббийи Юпп Хайнкес ЕЧЛ ярим финали “Реал”га қарши кечадиган баҳс олдидан ўтказилган матбуот анжуманида иштирок этди ва журналистлар томонидан берилган саволларга жавоб қайтарди.

“Бу ЕЧЛ ярим финали, унда фақат кучлилар қолади. Биз барча рақибга ва унинг футболчиларига ҳурмат билан ёндашимиз. Мен ўз вақтида Ёхан Кройфф ва Марчело Липпи каби кучли мураббийлар билан тўқнаш келганман. Зидан ҳам менга жуда ёқади. Унинг қўл остида “Реал” яхши ўйин кўрсатмоқда. Фаворит номини айта олмайман.

Бизнинг жамоада фантастик атмосфера ҳукмрон ва кучли жамоавий руҳ бор. Фақатгина, шундай кайфият билан муваффақиятга эришиб бўлади.

Роналдуда ажойиб карера бор. Биз уларни мағлуб этиш учун, ҳар бир рақибни  ўрганиб чиқамиз. Бизнинг таркибимизда бу мавсум 38 та гол урган Левандовски бор. Сиз уни қандай тўхтатиш мумкинлигини ҳам сўрашингиз керак”, – деб айтиб ўтди тажрибали мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!