Хитой. Кримец июль ойидан буён илк марта асосий таркибда майдонга тушди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, бугун Хитой Суперлигасида 28-тур ўйинлари бўлиб ўтди. Ўзбекистон миллий терма жамоаси  ҳимоячиси Егор Кримец фаолият олиб борадиган “Бейжинг Гуоан” жамоаси сафарда “Тяньцзинь Тэда” клуби билан баҳс юритди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Биз учун эътиборли жиҳати шундаки, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Егорь Кримец мазкур ўйинда июл ойидан буён илк бор асосий жамоа сафида ўйинни бошланғич таркибда бошлади.

Ҳамюртимиз пекинликлар сафида сўнгги бор 1 июль санасида “Чангчунь Ятай”га қарши кечган 15-тур баҳсида майдонга тушган эди.

Дарвоқе, бугунги баҳсда Кримец ҳакам томонидан огоҳлантирилганлигини айтиш жоиз.

Хитой Суперлигаси. 28-тур

“Тяньцзинь Тэда” – “Бейжинг Гуоан” 2:0.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!