"Хоффенхайм" ўз юлдузларини сақлаб қолганида жамоанинг айни дамдаги таркиби қандай кўринишда бўлар эди?

Германиядаги “Юлдузлар фабрикаси” дея эътироф этиладиган жамолардан бири - "Хоффенхайм" агар ўз вақтида иқтидорли футболчиларини сақлаб қолганида, жамоанинг ҳозирги таркиби юлдузли бўлиши тайин эди.

Қуйида “Хоффенхайм”нинг сўнгги йиллардаги энг кучли рамзий терма жамоасин эътиборингизга хавола этамиз.

 

Дарвозабон - ОЛИВЕР БАУМАНН

Ёши: 27

Ҳозирги жамоаси: "Хоффенхайм"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 145та ўйин (2014-йилдан буён.)

Кетган: -

 

Ҳимоячи - ЖЕРЕМИ ТОЛЯН

Ёши: 23

Ҳозирги жамоаси: "Боруссия" (Дортмунд)

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган : 63та ўйин (2013-2017)

Кетган: 2017 йилда 7 миллион евро эвазига "Боруссию" Дортмундга

Ҳимоячи - ЯННИК ВЕСТЕРГОР

Ёши: 25

Ҳозирги жамоаси: "Боруссия" (Мюнхенгладбах)

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 82та ўйин (2011-2015)

Кетган: 2015 йил 2,5 миллион евро эвазига "Вердер"га

Ҳимоячи - НИКЛАС ЗЮЛЕ

Ёши: 22

Ҳозирги жамоаси: "Бавария"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 117та ўйин (2013-2017)

Кетган: 2017 йил 20 миллион евро эвазига "Бавария"га

Ҳимоячи - ДАВИД АЛАБА

Ёши: 25

Ҳозирги жамоаси: "Бавария"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 18та ўйин (2011)

Кетган: 2011 йил "Бавария"дан ижарага келган

Ярим ҳимоячи - ЛУИС ГУСТАВО

Ёши: 30

Ҳозирги жамоаси: "Марсель"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 109та ўйин (2007-2011)

Кетган: 2011 йил 17 миллион евро эвазига "Бавария"га

Ярим ҳимоячи - СЕБАСТИАН РУДИ

Ёши: 28

Ҳозирги жамоаси: "Бавария"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 212та ўйин (2010-2017)

Кетган: 2017 йил "Бавария"га эркин агент сифатида

 

Ярим ҳимоячи - ГУЛЬФИ СИГУРДССОН

Ёши: 28

Ҳозирги жамоаси: "Эвертон"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 39та ўйин (2010-2012)

Кетган: 2017 йил 10 миллион евро эвазига "Тоттенхэм"га

Ярим ҳимоячи - СЕРЖ ГНАБРИ

Ёши: 22

Ҳозирги жамоаси: "Хоффенхайм"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 25та ўйин (2017-йилдан буён.)

Кетган: -

Ҳужумчи - САНДРО ВАГНЕР

Ёши: 30

Ҳозирги жамоаси: "Бавария"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 50та ўйин (2016-2018)

Кетган: 2018 йил 13 миллион евро эвазига "Бавария"га

Ҳужумчи- РОБЕРТО ФИРМИНО

Ёши: 26

Ҳозирги жамоаси: "Ливерпуль"

"Хоффенхайм" учун қанча ўйнаган: 153 (2011-2015)

Кетган: 2015 йил 41 миллион евро эвазига "Ливерпул"га

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!