Хорватия терма жамоаси ЖЧ-2018да қўлга киритган 23 млн евро мукофот пулини қаерга сарфлайди?

Хорватия терма жамоаси бош мураббийи Златко Далич ўзининг Facebook’даги саҳифасида ЖЧ-2018да қўлга киритилган 23 млн евро мукофот пули мамлакатдаги болаларни ёзги таътилда денгиз бўйида дам олишларини ташкил этиш учун сарфланишини айтди.

“Жамоанинг барча аъзолари ЖЧ-2018да қўлга киритишган мукофот пулларини хорватиялик болалар учун махсус фондга ўтказиб беришади. Бу фонд умрида денгизни кўрмаган болалар учун ёзги таътилни ташкил этиб беришади. Бу билан хорватиялик болалар мамлакат қирғоқларида камида 7 кун дам олиш имкониятига эга бўлишади. Бу қўлимиздан келадиган энг кичик нарса”, - дейди Далич.

У шунингдек Хорватия ҳукуматида фаолият олиб бораётган сиёсатчиларни қаттиқ танқид остига олган. Мамлакат аҳолисининг аксарият қисми жуда оғир аҳволда яшашини айтган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!