Япония - Польша. Матнли онлайн трансляция
Россияда футбол бўйича жаҳон чемпионати давом этмоқда. Бугун, 28 июнь куни "Н" гуруҳ босқичи доирасида иккита учрашув бўлиб ўтади.
Тошкент вақти билан 19:00да Япония терма жамоаси Польша билан куч синашади
- -'
- 90+3'

- 90+3'
Финал хуштаги! Польша ғалаба қозонди, аммо Япония плей-оффга йўл олди. Бунга параллел ўйинда Колумбиянинг Сенегални мағлуб этгани бўлди.
- 90'
3 дақиқа қўшилди. Бу жаҳон чемпионатларида энг ҳаёжонли дақиқалар ҳисобланади.
- 86'
Польша иккинчи голни киритишни истамоқда. Японлар гол ура олмасликларини тан олаётгандек мақсадсиз ҳаракат қилмоқда.
- 81'

Япония термасида сўнгги ўзгариш: Хасебе Муто ўрнига майдонга тушди. Хондани бугун деярли майдонда кўрмадик.
- 79'

Польшада иккита ўзгариш! Теодорчик ва Пешко ўйинга қўшилди. Зелиньски ва Кужава учун ЖЧ-2018 якунига етди.
- 76'
Параллел учрашувда Колумбия футболчилари ҳисобни очди. Бу японларга умид чироғини ёқди. Агар натижа ўзгармаса, Колумбия ва Япония плей-оффга йўл олишади, бироқ ҳали вақт бор.
- 74'

Лееваандовскиииии! Россия майдонлари унга омад келтирмади. Деярли бирга-бир вазиятда у тўпни дарвозага йўллай олмади. Бироз баланд...
- 72'
Гарчи катта устунликка эга бўлмасада, Польша термасининг ҳужумлари хавфли тус олмоқда...
- 68'
Японлар го ўтказиб юборган вазият!

- 66'

Ўйиндаги илк огоҳлантириш. Макино Левандовскига қўполлик ишлатди. Яна битта стардарт вазият.
- 65'

Такаси Инуи Усами ўрнига майдонга тушди.
- 64'
Японлар устози Акира Нисино илк ўзгаришни тайёрламоқда...
- 61'

- 59'

ГООЛ, ГООЛ, ГООЛ! 0:1! Беднарек!
- 51'
Роберт Левандовски бу мундиалда бирорта гол ура олмади. Умуман ЖЧ-2018да "Бавария" футболчилари гол ура олмаётир. Ўтга мундиалда Мюнхен клуби вакиллари 18 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган ва энг сермаҳсул жамоасига айланган эди.
- 47'
Японларда ўзгариш: Осако жароҳат олган Оказаки ўрнига майдонга тушди.
- 46'

Иккинчи бўлим бошланди...
- 45+1'

Танаффус! Колумбия ва Сенегал баҳсида ҳам ҳозирча ҳисоб очилганича йўқ.
- 45'

Бир дақиқа қўшиб берилди биринч бўлимга...
- 41'


- 38'
Япония футболчилари тез-тез Фабианскини безовта қилиб туришибди. Оказаки жуда фаол. Бироқ ҳозирча жамоаларга гол уриш насиб қилмаётир.
- 33'

Такрорий вазият тўпнинг чизиқни кесиб ўтмаганлигини кўрсатди. Феноменал сэйв.
- 33'

- 32'

Кавасима дарвозаси олдида хавфли вазият! Польша ҳимоячиси қанотда ҳужумга қўшилди. 11 метрдан Гросицки бош билан зарба йўллади, аммо японлар посбони ажойиб сейв билан тўпни майдондан чиқариб юборди!
- 31'

- 28'
Жамоалар тўп алмашишди. Майдон марказида футболчилар куч йиғмоқда. Анча вақтдан бери дарвозаларга хавф солинмаяпти.
- 22'

Поляклар узоқ вақтдан сўнг илк ҳужумни ташкил қилишди ва бурчак ттўпи ишлаб олди. Рақиб берган зарбани Кавасима осонлик билан ушлаб олди. Бундан ташқари ҳакам фол қайд этди.
- 18'
Устунлик японлар томонида. Сўнгги 5-7 дақиқа улар тўпни ўзларида сақлаб туришибди.
- 15'
Польша ҳам хужум ташкил этди, Левандовски жамоани олдинга боришга чорламоқ,хужумчининг зарбасига аниқлик етишмади, ҳимоячи тўп ҳаракати йўналишини ўзгартирди
- 13'
Япония термаси хужум ташкил этди, зарба берди хужумчи, Фабиански тўп йўналишини тўхтатди
- 7'
Хозирча тўп майдон Япония терма жамоаси назоратида остида
- 2'
Қуйида жамоаларнинг таркибини эслатиб ўтамиз:

- 1'
Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЖЧ-2018 "Н" гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония ҳамда Польша терма жамоалари ўртасидаги ўйин бошланади. Сизларни ушбу саҳифа орқали қизиқарли ўтиши кутилаётган беллашувдан матнли трансляцияни томоша қилиш имконига эгасиз



Комментарии