Йоахим Лёв Германиянинг Испания ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркибини эълон қилди

713

Йоахим Лёв Германиянинг Испания ва Бразилияга қарши кенгайтирилган таркибини эълон қилди

Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв яқинлашиб келаётган Испания ҳамда Бразилияга қарши халқаро ўртоқлик ўйинлари учун қуйидаги футболчиларни жалб этди:

Дарвозабонлар: Марк-Андре тер Стеген («Барселона»), Бернд Лено («Байер»), Кевин Трапп («ПСЖ»)

Ҳимоячилар: Джером Боатенг, Матс Хуммельс, Йозуа Киммих, Никлас Зюле (барчаси – «Бавария»), Йонас Хектор («Кельн»), Маттиас Гинтер («Боруссия» Менхенгладбах), Антонио Рюдигер («Челси»), Марвин Платтенхардт («Герта»);

Ярим ҳимоячилар: Тони Кроос («Реал»), Месут Ўзил («Арсенал»), Томас Мюллер, Себастьян Руди (иккаласи – «Бавария»), Сами Хедира («Ювентус»), Эмре Жан («Ливерпуль»), Юлиан Дракслер («ПСЖ»), Илкай Гюндоган («Манчестер Сити»), Юлиан Брандт («Байер»), Леон Горетцка («Шальке»);

Ҳужумчилар: Марио Гомес («Штутгарт»), Лерой Сане («Манчестер Сити»), Тимо Вернер («РБ Лейпциг»), Сандро Вагнер («Бавария»), Ларс Штиндль («Боруссия» Менхенгладбах).

Маълумот учун, Германия дастлаб 23 март куни Испанияга қарши ўйин ўтказса, орадан 3 кун ўтиб Бразилия билан куч синашади.