Ёшлар лигаси: Ҳар иккала ўйинда ҳам меҳмонлар зафар қучишди

Суперлига жамоаларининг ўринбосарлари ўртасида ўтадиган Ёшлар лигасида бугун яна иккита учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзПФЛ расмий сайти хабар бермоқда.

Эътиборли жиҳати, ҳар иккаласида ҳам меҳмонлар зафар қучишди. “Нефтчи” Навоийда майдон эгаларини 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган бўлса, “Навбаҳор” ёшлари рақиблари – “Бунёдкор” жамоасини Уйчи туманидаги “Пахтакор” стадионида қабул қилишди ва кутилмаганда йирик ҳисобда енгилишди. 

7-ТУР

“ҚИЗИЛҚУМ” – “НЕФТЧИ” – 0:3 (0:3).

19 апрель. Навоий шаҳри. “Кимёгар” стадиони. 481 томошабин.

Ҳакамлар: Найим Қосимов (Қарши), Амал Султонов (Навоий), Дасур Рустамов (Навоий).

Голлар: Сухроб Ярашев (34-ўз ларв.) - Ҳуршидбек Асқаралиев (23), Исломбек Каримов (41-пен.).

Огоҳлантириш: Исломбек Ваҳобов (18, “Нефтчи”).

Назоратчи – Олег Дачев (Тошкент).


“НАВБАҲОР” – “БУНЁДКОР” – 2:6 (2:2).

19 апрель. Уйчи шаҳри. “Пахтакор” стадиони. 368 томошабин.

Ҳакамлар: Бахтиёр Юлчараев (Гулистон), Исломжон Носиров (Наманган), Максим Нехочин (Наманган).

Голлар: Билолхон Тошмирзаев (17), Акмалжон Турғунов (24) – Жаҳонгир Абдусаломов (19, 66), Миржаҳон Мираҳмадов (45+3, 63), Абдулхай Исмоилов (52), Абдулло Абдуллаев (68).

Огоҳлантиришлар: Хожиакбар Юнусов (37), Билолхон Тошмирзаев (81) – Миржалол Суюнов (9), Сухроб Иззатов (12), Отабек Бекбоев (29), Камрон Нажафалиев (88).

 

Четлатиш: Абдурашид Валихонов (29, қўпол ҳулқи учун) – Сухроб Иззатов (29, рақибига нисбатан қўпол муносабати учун).

 

 

Назоратчи – Марат Исмоилов (Тошкент).  

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!