Ёшлар лигаси. "Локомотив" "Сўғдиёна"ни йирик ҳисобда "таслим этди", "Қўқон-1912" эса Насаф билан...

Бугун Ёшлар лигасида 7-тур ўйинларига якун ясалди. Тошкентнинг "Локомотив" клуби ўз майдонида "Сўғдиёна"ни қабул қилди. ТТЙМИ стадионида кечган қарама-қаршиликда мезбонлар рақиблар дарвозасига жавобсиз 5 та тўп йўллашди.

Қўқон шаҳридаги "Марказий" стадионда эса мезбон "Қўқон-1912" жамоаси "Насаф" билан куч синашди. Учрашув давомида мезбонлар кўплаб қулай вазиятлар юзага келган бўлсада, якуний зарбани йўллашда адашишди ва беллашув 0:0 ҳисобидаги дуранг натижа билан ниҳоясига етди.

Ёшлар лигаси. 7-тур

"Қўқон-1912" - "Насаф" 0:0

“Қўқон-1912”: 21.Абдуллаев Музаффар, 4.Исломжон Тошпўлатов, 7.Иброҳим Ғофуров, 17.Дилшод Баратов, 19.Иброҳим Мухторов, 26. Авазхон Маматхўжаев, 27.Достон Мелиқўзиев, 55.Мўминжон Содиқжонов, 70.Сардорбек Исақов, 97.Ойбек Рустамов, 98.Савелий Абрамов.

Заҳира: 12.Муҳаммадали Собиров, 8.Бахтиёр Абдубаннонов, 9. Рамзбек Исақов, 11.Муслим Қурбонов, 25.Исмоил Охунжонов, 96.Баҳодир Акрамов, 99.Авазбек Юсуфжонов.

“Насаф”: 65.Машхур Мухаммаджонов, 4.Жўрабек Маннонов, 5.Отабек Комилжонов, 6.Акмаль Мозговой, 10.Худоёр Сагдуллаев, 15.Шерзод Темиров, 16.Наврўзжон Иззатуллаев, 28.Сардор Саъдуллаев, 32.Ғолиб Ғайбуллаев, 34.Самандар Шукруллаев, 96.Дадажон Маматқулов.

Заҳира: 1.Умиджон Эргашев, 7.Ойбек Бозоров, 14.Жаҳонгир Қурбонов, 17.Муҳриддин Зоиров, 22.Маъруф Жумаев, 38.Бобир Давлатов, 99.Абдувоҳид Неъматов.


"Локомотив" - "Сўғдиёна" 5:0 

Голлар: А. Амонов (21, 28, 59), Б. Эргашев (42, 69)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!