Юрген Клопп Венгернинг қароридан ҳайратда

“Ливерпуль” клуби бош мураббийи Юрген Клопп “Арсенал” устози Арсен Венгернинг мавсум якунида жамоани тарк этиши ҳақида қарорига ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мен бу ҳақда эрталаб эшитдим. Унинг бу қарори мени ҳайрон қолдирди. Уни ҳурмат қиламан. У ажойиб карьерани бошдан кечирди. Венгер “Арсенал”да қанча ишлади? 22 йил? Бунга ишониш қийин, лекин ажойиб! Жуда мувафаққиятли. Мен ҳар доим унинг ишидан ҳайратга тушганман. У доимо ҳужумкор жамоа тузган, – дейди Клопп.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!