"Ювентус" Дармианни ижарага олмоқчи

Англиянинг “Манчестер Юнайтед” клуби ҳимоячиси Маттео Дармиан яна Италияга қайтиши мумкин.

Sky Sports тарқатган хабарга кўра Туриннинг “Ювентус” клуби 28 ёшли италиялик футболчини кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага олмоқчи. Таъкидлаш лозимки, манкуанликлар устози Жозе Моуринью Дармианнинг хизматларига ортиқча эҳтиёж сезмаяпти ва ушбу келишув жорий трансфер даврида амалга оширилиши мумкин.

Маълумот учун, жорий мавсум Англия премьер-лигасида бор йўғи 4та баҳсда иштирок этган ҳолос.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!