“Ювентус” Моратанинг трансфери борасида расмий таклиф юбормаган

“Ювентус” клуби ёзда “Челси” ҳужумчиси Альваро Моратани таркибга қўшиб олишни режалаштирмоқда, бироқ ҳозирда бу борада расмий таклиф юбормаган, дея хабар беради Goal нашри. Аввалроқ итальян нашрлари клублар ўзаро бир қарорга келишганлиги ҳақида маълум қилишган эди.

25 ёшли испаниялик футболчи Лондон жамоасидаги ўрнидан қониқиш ҳосил қилмаётир ва асосий таркибдаги ўрнини Оливье Жируга бой бериб бўлди.

Бу мавсум Мората Премьер-лигада 29 ўйинда 11 гол ва 6 голли узатмага муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!