327

“Тоттенхэм” клуби ярим ҳимоячиси Мусса Дембелега “Ювентус” жамоаси қизиқиш билдирмоқда, дея хабар беради Sky Sport Italia нашри.

Аввалроқ, 30 ёшли бельгиялик футболчига “Наполи” ҳам қизиқиш билдираётгани маълум қилинган эди. Бу футболчини итальян клубининг янги устози Карло Анчелотти жамоага олиб келишни истамоқда.

Sky Sport Italia нашрининг ёзишича, Турин клуби “Наполи” таклифидан кўпроқ тўлашга рози ва бунинг учун 30 млн евродан кечмоқчи. Дембеле “тақачилар” билан тузган амалдаги шартномаси 2019 йил июнида якунига етади.

Sports.uz 2018