“Ювентус” футболчилари “Наполи”га қарши ўйинда бирор марта аниқ зарба беришмади

Италия А  Серияси 34-туридан ўрин олган “Ювентус” ҳамда “Наполи” жамоалари ўртасидаги баҳсда (0:1) туринликлар 2011/12 йилги мавсумдан буён энг ёмон натижасини қайд этишди.

Кечаги баҳсда Массимилиано Аллегри шогирдлари дарвоза томон бирор марта аниқ зарба йўллашмади. Бундай ҳолат айнан 2011/12 йилги мавсумда қайд этилган эди.

Ушбу мағлубиятга учраган бўлсада, “кекса синора” А Серияда ҳамон етакчилик қилмоқда. Бироқ чемпионат баҳслари тугашига 4 тур қолганида орадаги фарқ 1 очко қадар қисқарди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!