"Ювентус" ҳимоячиси "Челси"га ўтишга яқин турибди

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Даниэле Ругани “Челси”га ўтишга яқин турибди.

Football Italia нашрининг хабар беришича клублар 23 ёшли футболчининг трансфери борасида ўзаро келишувга эришишган. Унга кўра “аристократлар” Ругани учун “кекса синьора”га 40 млн евро тўлашади.

Юқоридаги манбаада ёзилишича Италия терма жамоаси аъзосини “Челси”да тез орада ушбу жамоа бошқарувини ўз қўлига олиши кутилаётган Маурицио Сарри кўришни истаган. Боиси, Сарри ва Ругани ўзаро “Эмполи”да бирга фаолият олиб боришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!