“Ювентус” ижарадаги футболчисини ПСЖга сотмаяпти

281

“Ювентус” ижарадаги футболчисини ПСЖга сотмаяпти

ПСЖ клуби “Ювентус” ҳимоячиси Маттиа Кальдарага жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Football-italia нашри тарқатган хабарга кўра парижликлар 24 ёшли италиялик футболчи учун Турин супер клубига 40 млн евро таклиф қилишмоқда. Бироқ, “Ювентус” ушбу таклифга рад жавобини бермоқда. “Кекса синьора” келажаги порлоқ дея баҳоланаётган ушбу ҳимоячини ўз сафида олиб қолмоқчи.

Маълумот учун, Кальдара жорий мавсумни “Аталанта” сафида ижара асосида ўтказмоқда.