"Ювентус" президенти Буффондан сўнг асосий дарвозабон ким бўлишини айтди

425

Хабарингиз бор бугун Жанлуижи Буффон “Ювентус”дан кетиши ҳақида эълон қилди. Туринликлар президенти Андреа Аньеллининг сўзларига кўра янги мавсумда Войцех Щесни жамоанинг асосий дарвозабонига айланади.

Таъкидлаш лозимки, польшалик посбон шу кунгача Буффонга ўринбосар сифатида тўп суриб келаётган эди.

Эслатиб ўтамиз, 40 ёшли Буффон учун 19 май куни “Верона”га қарши бўлиб ўтадиган баҳс “кекса синьора” сафидаги сўнгги ўйин бўлади.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.