Зидан Левандовскининг трансфери учун руҳсат берди

Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан "Бавария" ҳужумчиси Робетт Левандовскини трансфер қилишга руҳсат берди. Бу ҳақда As нашри хабар бермоқда.

Юқорида номи тилга олинган манба тарқатган ахборотга кўра, "Реал" 29 ёшли футболчининг трансфери борасида борасида унинг агенти Пини Захави билан келишувга эришган.

Клублар эса ҳозирча ўзаро музокарага киришганлари йўқ. Аммо "Бавария" польшалик футболчини 100 млн евродан кам суммага қўйиб юбормоқчи эмас. Бироқ мадридликлар мазкур трансферга Хамес Родригеснинг трансферини қўшиш орқали трансфер суммаси миқдорини камайтиршни ўйлашмоқда.

Колумбиялик футболчи икки йилга мюнхенликларга ижарага берилган ва унинг товон пули 42 млн еврони ташкил этади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!