Зидан "Реал" бошқарувида Ла Лигадаги 100-ғалабасини қўлга киритди

Хабарингиз бор кеча Мадриднинг "Реал" клуби сафарда "Малага"ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Эътиборлиси, ушбу ғалаба Зинедин Зидан учун “қироллик клуби” бошқарувидаги 100-ғалаба бўлди. Франциялик мутахассиснинг ушбу натижага эришиши учун 140та ўйин талаб этилди.

Ла Лигада энг тезкор 100та ғалабани қўлга киритган мутахассис бу Луис Энрике (126та) ҳисобланади. Кейинги ўринлар эса Жозе Моуринью (133та) ҳамда Хосеп Гвардиолаларга (139та) тегишли.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!