Зидан: Салоҳни Роналдуга алмашармидим? Йўқ

Мадриднинг “Реал” клуби бош мураббийи  Зинедин Зидан ЕЧЛ финалидан ўрин олган “Ливерпуль”га қарши баҳс олдидан ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

“Роналдуни Салоҳга алмашармидим? Йўқ, менда Криштиану бор ва мен фақат ўз футболчиларим ҳақида гапираман.

Рақиб нимани ўйлаяпти, билмайман, аммо, шуни айта оламанки, бизда ғалаба қозониш истаги жуда юқори.

Биз – “Реал Мадрид” жамоасимиз. Биз доимо катта ғалабаларни истаймиз ва бунинг учун боримизни берамиз”, – деб айтиб ўтди франциялик мутахассис.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!