957

16 апрель куни ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичи 6-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Зоб Аҳан” учрашуви олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Унда дастлабк меҳмонлар устози Амир Ғаленои иштирок этди.

- Ўзбекистонга кўп маротаба келганман. Шунда Самвел Бабаян билан танишиб, дўстлашганмиз. У яхши мураббий. Ўйин борасида тўхталадиган бўлсак, “Локо”га фақат ғалаба керак. Бизни дуранг ҳам қониқтиради. Беллашув анча қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ. Стадионга келадиган мухлислар асло зерикиб қолишмайди.

Асосий вазифамиз гол ўтказиб юбормаслик. Лекин бу “Зоб Аҳан” ҳимояга ётиб олади дегани эмас. Биз ҳам яратилган вазиятларни голга айлантиришга интиламиз. Жамоада йўқотишлар йўқ. Меҳмондаги ўйинларда 3 тадан гол ўтказмоқда. Бунинг сабаби шогирдларим ҳужумкор ўйин намойиш этишганидир. Қарши ҳужумлар қурбони бўлдик. Эртанги баҳсда бу хатоларимизни такрорламасликка умид қиламиз, - деди Амир Ғаленои.

Sports.uz 2018