“Зоб Аҳан” – “Локомотив” учрашувини хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади

19 февраль куни Осиё Чемпионлар Лигасида 2-тур учрашувлари старт олади. Ўзбекистоннинг амалдаги чемпиони ва кубоги соҳиби ҳисобланган “Локомотив” бу сафар Эроннинг “Зоб Аҳан” клуби меҳмони бўлади.

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра мазкур беллашувни хитойлик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришади. Бош ҳакам – Фу Минг. Унга қанотларда Ҳуо Веиминг ҳамда Ванг Дексин ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифасини эса суриялик Масуд Туфаелич бажаради

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!