Афониннинг жамоаси Туркиядаги йиғинни ғалаба билан бошлади
Ҳамюртимиз Вадим Афонин фаолият олиб борадиган “Оренбург” клуби давралар оралиғида Туркияда ўқув-машғулот йиғинини ўтказмоқда.
Бугун Афонин тўп сурадиган клуб йиғин доирасида илк назорат учрашувини ўтказди. Уларга Қозоғистоннинг “Актобе” клуби рақиблик қилди.
Ушбу ўйинда рус клуби 3:1 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди. Ҳамюртимиз иккинчи таймда майдонга туширилди.
Назорат ўйини
“Оренбург” (Россия) – “Актобе” (Қозоғистон) 3:1.
Фикрлар