АГМК Туркияда қирғиз клубини мағлуб этди

Кеча Олмалиқнинг АГМК клуби Туркияда ўтаётган ўқув-машғулот йиғинидан  ўрин олган илк назорат ўйинини ўтказди.

АГМКга Қирғизистоннинг “Дордой” клуби рақиблик қилди. Клуб расмий сайтида ёзилишича, бу ўйинда йиғинда иштирок этаётган 24 футболчи иштирок этди. Турли сабабларга кўра Камолиддин Мурзоев, Низомиддин Зиёвутдинов ва кўрикдан ўтаётган қирғизистонлик Антон Землянухин ўйинни томошабин сифатида кузатди.

Қизиқарли ўтган баҳсда АГМК 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Олмалиқликларнинг икки голига Жавлон Гусейнов ва Абдумалик Абдуллаев муаллифлик қилди. Учрашувни туркиялик ҳакамлар гуруҳи бошқариб боришди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!