999

Хабарингиз бор, Қаршининг "Насаф" клуби ОЧЛ 2-тури доирасида БААнинг "Ал Васл" клубига қарши баҳс олиб боради. Бугун рақиб жамоа вакиллари Дубай шаҳридан, тўғри Қарши шаҳрига парвоз қилган ҳаво лайнери соат 21:00да Қарши аэропортига келиб қўнди. 50 кишидан иборат “Ал Васл” клуби вакиллари Қарши шаҳрига етиб келишди. Бу ҳақда "Насаф" расмий сайти хабар бермоқда.

“Ал Васл” клуби делегациясини "Насаф" расмийлари, карнай-сурнай садолари остида, тантанали кутиб олишди. Меҳмонлар Қаршидаги “Sulton” меҳмонхонасида истиқомат қилишади.

Эслатиб ўтамиз, эртага ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади. Жумладан, жамоалар “Марказий”да расмий машғулотлар ҳам ўтказишади.

 

Sports.uz 2018