Алекс Сандро "Ювентус"дан кетмоқчи эмас

Туриннинг “Ювентус” клуби ҳимоячиси Алекс Сандро унинг атрофида бўлаётган турли ҳил миш-мишларга эътибор бермаяпти. Айтиш лозимки бундан аввалроқ бразилиялик футболчига "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" клублари жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

“Мен яхши формадаман ва барчаси мен қониқтиряпти. “Ювентус” билан шартномам тугашига яна 2 йил бор ва мен ушбу вақт мобайнида “Ювентус” билан барча мусобақада ғолиб чиқмоқчиман”, - дейди Сандро.

Маълумот учун, Сандро жорий мавсум Италия А Сериясида жами 17та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 4та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!