Алишер Азизов Уммонда ҳам тўпурарлик қобилиятини ишга солди

Кеча Уммон Профессионал лигасида 14-тур ўйинларига старт берилди. Ҳамюртимиз Алишер Азизовнинг янги жамоаси – “Ал Салам” клуби сафарда “Ал Оруба”га қарши баҳс олиб борди.

Эътиборлиси, чемпионатнинг сўнгги поғонасида бораётган “Ал Салам” ушбу ўйинда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ҳамюртимиз ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади. Азизов ўзининг дебют ўйинида  гол киритишга эришди. У 19-дақиқада ҳисобни очди. Ўйин сўнггида эса Алишер шеригига голли узатмани тақдим этди ва жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди.

Уммон Профессионал лигаси. 14-тур

“Ал Оруба” – Ал Салам” 1:2.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!