Ана холос! "Лестер"ҳам Азар учун курашга қўшилди

Мюнхенгладбахнинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Торган Азар ёзда жамоасини ўзгартириши мумкин.

Het Laatste Niuews тарқатган хабарга кўра 24 ёшли бельгиялик футболчига “Лестер” клуби жиддий қизиқиш билдиришмоқда. “Тулкилар” скаутлари ушбу футболчини жорий мавсум синчковлик билан кузатишмоқда.

Азарга “Лестер”дан ташқари шунингдек бир қатор инглиз клублари, хатто Мадриднинг “Атлетико”си ҳам даъвогарлик қилишмоқда. “Доришунослар” ушбу футболчининг трансферини таҳминан 20-30 млн еврога баҳолашмоқда. Бироқ ушбу сумма футболчининг ЖЧ-2018да кўрсатган ўйинларига қараб кўтарилиши мумкин.

Азарга шунингдек Лондоннинг “Челси” клуби ҳам жиддий қизиқиш билдирмоқда. “Аристократлар” Торганни қайта сотиб олиш ҳуқуқига эга.

Маълумот учун, Азар жорий мавсум Бундеслигада жами 22та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!