"Андижон" Тошкентдаги йиғинни бошлади



Янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўраётган андижонликлар бугун тушликдан сўнг Тошкентда йиғилди, дея клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.

Жамоа аъзолари учун пойтахтимиздаги муҳташам “Туркистон” меҳмонхонаси вақтинчалик қароргоҳ вазифасини ўтаб беради. Машғулотлар эртадан икки маҳалдан олиб борилади. Футболчиларимиз “Обод” стадионида шуғулланади. Ушбу йиғин чоғида бир нечта синов-назорат ўйинларини ташкил этиш ҳам режалаштирилган.

Хусусан, Бекободнинг “Металлург”, Наманганнинг “Навбаҳор” ҳамда Қозоғистоннинг “Махтаарал” жамоалари билан ўйин ўтказиш юзасидан келишиб олинган.
Тошкентдаги йиғинга ўтган йили “Андижон” шарафини ҳимоя қилган Иброҳим Отахонов, Дилмурод Маҳмудов, Жаҳонгир Маҳсудов, Бахтиёр Қосимов, Мақсуд Маҳмудов, Ойбек Нурматов ҳамда Алишер Абдувоҳидов жалб этилганини айтиш лозим.
Шунингдек “УзДонгЖу”дан Усмонали Исмоналиев, Зийнатилло Икромжонов, “Янгиер”дан Хусан Олимжонов, Артур Маматказин, Уйғун Бобоназаров, “НБУ-Осиё”дан Суннат Абдуллажонов ва Миршоҳид Олимов ҳамда “Цементчи”дан Маъруф Зокиржонов каби ўйинчилар ҳам “бургутлар”нинг пойтахт йиғинига таклиф этилган.
Айни дамда мураббийлар штаби таркибни шакллантириш учун селекция ишлари бўйича ҳам жиддий ишлар олиб бормоқда.
Таркибдаги ўзгаришлар ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берамиз.


Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!