Англия кубоги. "Челси" қийинчилик билан "Норвич"ни мағлубиятга учратди

Кеча шунингдек Англия кубогининг 3-раундидан ўрин олган бир қатор баҳслар ҳам ўтказилди.

Ҳусусан, шу куни “Норвич”ни қабул қилган “Челси” кутилмаганда жиддий қаршиликка дуч келди. Учрашувнинг асосий ва қўшимча бўлимлари 1:1 ҳисобида дуранг билан якунлангач, ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Футбол лотореясида эса омад “аристократлар”га кулиб боқди.

“Челси” – “Норвич” 1:1 (0:0, 1:1, 0:0, 0:0), пенальтилар бўйича - 5:3

17 январь «Стэмфорд Бриж»

Голлар: 1:0 – 55 Батшуайи, 1:1 – 90 Льюис.

“Челси” – Кабальеро, Аспиликуэта, Давид Луиз, Дзаппакоста, Кенеди (Канте, 86), Бакайоко, Ампаду (Кристенсен, 81), Виллиан, Дринкуотер (Азар, 100), Педро, Батшуайи (Мората, 81).

“Норвич” – Ганн, Циммерманн, Клозе, Пинту (Тетти, 116), Хэнли (Кэнтуэлл, 86; Штиперманн, 120), Вранчич, Льюис, Мэддисон, Рид (Хулахан, 82), Мерфи, Оливейра.

Пенальтилар серияси: 1:0, 1:1, 2:1, 2:2, 3:2, 3:3, 4:3, 5:3.

Огоҳлантиришлар: Педро (62), Виллиан (92), Мэддисон (97), Мората (120).

Четлатишлар: Педро (117), Мората (120).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!