АПЛ. "Челси" ишончли тарзда "Вест Бромвич"ни мағлубиятга учратди

548

АПЛ.

Бундан бир неча дақиқалар муқаддам Англия премьер-лигасининг 27-туридан ўрин олган “Челси” ҳамда “Вест Бромвич” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Қизиқарли ва голларга бой кечган учрашув кутилганидек майдон эгаларининг ғалабаси билан якунланди. Шу куни “аристократлар” рақиблари дарвозасига жавобсиз 3та тўп йўллаб ғалаба қозонишди.

“Челси” – “Вест Бромвич” 3:0 (1:0, 2:0)

12 февраль «Стэмфорд Бриж»

Голлар: 1:0 – 25 Азар, 2:0 – 63 Мозес, 3:0 – 71 Азар.

“Челси” – Куртуа, Аспиликуэта, Кристенсен (Кэйхилл, 74), Рюдигер, Мозес, Канте, Фабрегас, Дзаппакоста, Педро (Виллиан, 80), Азар, Жиру (Мората, 61).

“Вест Бромвич” – Фостер, Филлипс, Доусон, Хегази, Эванс, Гиббс, Крыховяк, Бэрри (Якоб, 80), Брант (Берк, 46), Старридж (Родригес, 4), Рондон.

Огоҳлантиришлар: Эванс (45), Гиббс (49).