АПЛ. “Манчестер Сити” бу сафар ҳам “Арсенал”ни 3:0 ҳисобида мағлуб этди

Ҳозиргина Англия Премьер-лигаси 28-туридан ўрин олган “Арсенал” ҳамда “Манчестер Сити” жамоалари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди. Лондондаги “Эмирейтс” стадионида кечган қарама-қаршиликда “шаҳарликлар” 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Голларга Бернарду Силва, Лерой Сане ва Давид Силвалар муаллифлик қилишди.

Қайд этиш жоиз, бундан 4 кун илгари Англия Лига кубоги доирасида кечган ўйинда ҳам манчестерликлар "тўпчилар" дарвозасига жавобсиз 3 та тўп йўллашган эди.

Мазкур ўйиндан сўнг Хосеп Гвардиола жамоасининг очколари сони 78 тага етди  ва турнир жадвалида яккапешқадамлигини давом эттирмоқда. “Арсенал” ҳисобида эса 45 очко мавжуд ва “тўпчилар” ҳамон 6-ўринда боришмоқда.

Англия Премьер-лигаси. 28-тур

Арсенал – Манчестер Сити 0:3 (0:3, 0:0)

Голлар: 0:1 – 15 Бернарду Силва, 0:2 – 28 Сильва, 0:3 – 33 Сане.

Арсенал – Чех, Мустафи, Колашинац, Бельерин, Косьельни, Мхитарян, Джака, Рэмзи, Озил, Уэлбек, Обамеянг.

Манчестер Сити – Эдерсон, Компани, Данило, Уокер (Зинченко, 72), Отаменди, Сильва (Габриэл Жезус, 87), Гюндоган, Бернарду Силва, де Брюйне, Сане, Агуэро (Туре, 82).

Огоҳлантиришлар: Отаменди (19), Колашинац (32).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!