Азиз Асимов GULF Cup мусобақаси ярим финалидаги Ироқ-БАА учрашувини бошқаради

Азиз Асимов 22 декабрдан 5 январгача Кувайтда ўтказиладиган GULF Cup мусобақасида (Форс Кўрфази мамлакатлари Кубоги) бош ҳакам сифатида ишлаши, унга қанотларда Темур Гайнуллин ва Андрей Цапенколар ёрдам бериши ҳақида аввал хабар бериб ўтгандик.

Ўзбекистонлик ҳакамлар ушбу мусобақадан ўрин олган иккита учрашувда иш олиб боришди. 25 декабрь куни БАА ва Саудия Арабистони терма жамоалари ҳамда 29 декабрь куни Қатар ва Баҳрайн терма жамоалар иштирокидаги учрашувларни бошқариб боришди. Бу ҳақда ЎФФ расмий сайти хабар бермоқда. 

Бугун 2 январь куни мусобақанинг ярим финал ўйинлари бўлиб ўтади. Азиз Асимов ярим финалдан ўрин олган Ироқ ва БАА терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқаради. Темур Гайнуллин ва Андрей Цапенколар ён ҳакам сифатиди иш олиб боришади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!