БААдаги “ўзбек дербиси”да Ҳайдаровнинг жамоаси Сергеев тўп сурадиган клубдан устун келди

Бугун БАА Про-лигасида 18-тур ўйинлари давом эттирилди. Ҳамюртимиз Азиз Ҳайдаров фаолият олиб борадиган “Ажман” клуби ўз майдонида яна бир юртдошимиз Игорь Сергеев тўп тепадиган “Ал Дафра”ни қабул қилди.

Мазкур ўйинда мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳайдаров ушбу ўйинни асосий таркибда бошлади ва тўлиқ 90 дақиқа ўйнади.

Сергеев эса иккинчи бўлим аввалида заҳирага олинди.

БАА Про-лигаси. 18-тур

“Ажман” – “Ал Дафра” 3:1.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!