Бакайоко, Давид Луис ва Баркли эртанги учрашувда "Челси"га ёрдам бера олмайди

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте эртага бўлиб ўтадиган Англия лига кубогининг 5-раундида “Халл Сити”га қарши баҳсда кадрлар масаласида жиддий муаммога дуч келадиган бўлди.

Италиялик мутахассиснинг сўзларига кўра жароҳати сабаб Тьемуа Бакайоко, Давид Луис ва Росс Баркли каби футболчилар ушбу учрашувда “аристократлар”га ёрдам бера олишмайди. Бундан ташқари яна бир неча футболчининг майдонга тушиши ҳам сўроқ остида қолмоқда.

Маълумот учун, “Челси” – “Халл Сити” учрашуви эртага Тошкент вақти билан соат 01:00да бошланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!