“Барселона” Суаресни номаълум муддатга йўқотди

Аввал хабар берганимиздек кеча Каталония Суперкубоги учун ўтказилган баҳсда “Барселона” ҳамшаҳари “Эспаньол”ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва ғолибликни қўлга киритди.

Шу куни “кўк-анор ранглилар” сафида майдонга тушган ярим ҳимоячи Денис Суарес учрашувни эрта якунлашга мажбур бўлди. Аниқроғи, у ўйининг 45-дақиқасида сон мушакларидан жароҳат олиб майдонни тарк этди. Ҳозирча 24 ёли Суареснинг қачон сафига қайтиши ҳақида маълумотлар йўқ.

Маълумот учун, Суарес жорий мавсум “Барселона” сафида жами 18та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 3та гол ҳамда 6та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!