"Барселона"нинг бразилиялик Артур учун қанча тўлаши маълум бўлди

“Барселона” Бразилиянинг “Гремио” клуби ярим ҳимоячиси Артур учун қанча тўлаши маълум бўлди.

Тарқатилган хабарларга кўра “кўк-анор ранглилар” 21 ёшли футболчи учун бразилияликларга 30 млн евро ва яна унга қўшимча бонус сифатида10 млн евро тўлайди.

Эслатиб ўтамиз, Артур 2019 йилнинг январида “Барселона” сафига келиб қўшилиши режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!