"Бавария" Видални трансферга қўймоқчи

Мюнхеннинг “Бавария” клуби раҳбарияти ярим ҳимоячи Артуро Видални мавсум якунига етганидан сўнг трансферга қўймоқчи. Бу ҳақда Bild хабар бермоқда.

Хабарда айтилишича, унинг хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби қизиқиш билдирмоқда.

Чилилик футболчининг “Бавария” билан амалдаги шартномаси 20196 йилнинг ёзида ниҳоясига етади ва унинг ўзи жамоасини ўзгартириш ниятида эмас. Бироқ бу мюнхенликларнинг режаларига ўзагартириш киритиш учун сабаб бўлолмайди.

Келгуси мавсумдан “Бавария”га “Шальке-04”дан  Леон Горецка келиб қўшилади ва раҳбарият ўрта чизиқ етарлича кучга эга деб ҳисобламоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!