Бензема ЕЧЛда ўзининг юбилей ўйинини ўтказмоқда

Мадриднинг “Реал” клуби ҳужумчиси Карим Бензема ЕЧЛ 1/8 финал босқичи жавоб учрашувидан ўрин олган ПСЖга қарши баҳсда майдонга тушди.

Мазкур ўйин франциялик форвард учун ЕЧЛдаги 100-ўйини бўлди. Ҳозирга қадар 30 ёшли футболчи 99 учрашувда 53 та гол киритишга эришган.

Қайд этиш жоиз, Бензема клублар миқёсидаги энг нуфузли турнирда 100 та ўйинда майдонга тушган 34-футболчига айланди. Бу борадаги рекордчи эса “Порту” дарвозабони Икер Касильясдир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!