Биласизми: Васкес асосий таркибда тушган ўйинларда “Реал” Ла лигада умуман мағлуб бўлмаган

Кеча Испания Ла лигасида 24-тур ўйинлари давом эттирилди. Амалдаги чемпион – Мадриднинг “Реал” клуби “Бетис”га қарши баҳс олиб борди ва 5:3 ҳисобида ғалаба қозонди.

Эътиборлиси, “қироллик клуби” бош мураббийи Зинедин Зидан Лукас Васкесни асосий таркибда майдонга туширди.

Қизиғи, Лукас Васкес Ла лига доирасида асосий таркибда майдонга тушган беллашувларда хали бирор марта ҳам мағлуб бўлмаган экан.

Васкес “Реал” сафида Ла лига доирасида 28 та беллашувда асосий таркибда бошлаган ва шу учрашувларнинг 26 тасида “қаймоқранглилар” зафар қучишган бўлса, икки ўйинда дуранг қайд этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!