Буффон "Ювентус" сафида А Сериядаги 500-учрашувини ўтказди

Хабарингиз бор кеча А Сериянинг 24-турида “Ювентус” сафарда “Фиорентина”ни (2:0) мағлубиятга учратиб пешқадамликни ўз қўлига олди.

Эътиборлиси, шу куни дарвозабон Жанлуижи Буффон туринликлар сафида А Сериялаги ўзининг 500-учрашувини ўтказди.

Маълумот учун, 40 ёшли посбон жорий мавсум А Сериянинг 12та учрашувида майдонга тушиб, шуларнинг 7тасида ўз дарвозаси даҳлсизлигини сақлаб қолган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!