"Бунёдкор"нинг БААдаги навбатдаги рақиби - "Шабаб Ал-Аҳли"

Тошкентнинг "Бунёдкор" жамоаси БАА йиғини доирасидаги тўртинчи назорат учрашувини Дубайнинг "Шабаб Ал-Аҳли" клубига қарши ўтказади.

"Шабаб Ал-Аҳли" - "Бунёдкор" учрашуви 20 февраль куни Дубайдаги "Рашид" стадионида Тошкент вақти билан соат 18:00да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” БАА йиғини доирасида бунгача учта назорат учрашуви ўтказишиб, Хитойнинг икки клуби – “Чуньцин Лифан” (0:0) ва “Шаньдун Лунэн” (4:0) жамоалари билан ўтган баҳсларда дуранг ва ғалаба қайд этишди. БААнинг "Шаржа" жамоаси устидан 3:1 ҳисобида ғалаба қозонилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!