Бухоро ва Навоийда “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бўлиб ўтди

Аввал хабар берилганидек, шу кунларда  юртимиз бўйлаб “Келажагимиз умидлари” футбол фестивали бўлиб ўтмоқда.

Кеча 8 февраль куни Бухоро вилоятида фестивал доирасидаги мусобақаларга якун ясалди. 4 кун давомида “Хумо” спорт мажмуасида бўлиб ўтган мусобақаларда жами 13та тумандан ташриф буюрган 100 нафар ўқувчилар иштирок этишди. Шунингдек, бугун Навоийда "Келажагимиз умидлари" фестивалининг сўнги куни доирасидаги мусобақалар бўлиб ўтди.

Фестивал якунида иштирокчиларга Ўзбекистон Республикаси Президенти совғлари сифатида тўплар ва сертификатлар топширилди.

14-17 февраль кунлари бундай футбол фестивалини Сурхондарё вилоятида, 15-18 февралда эса Қашқадарё вилоятида ўтказиш режалаштирилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!