Евро-2020нинг мукофот жамғармаси 371 млн евро бўлади

Братислава шаҳрида УЕФАнинг навбатдаги конгресси бўлиб ўтди. Унда ижроқўм аъзолари бир қатор молиявий масалаларни кўриб чиқишди.

Берилган маълумотларга қараганда ташкилот Евро-2020да иштирок этадиган 24та терма жамоа учун мукофот жамғармасини оширмоқчи. Таъкидлаш лозимки, УЕФА Франция яшил майдонларида бўлиб ўтган Евро-2016нинг мукофот жамғармасига яна 70 млн евро қўшди ва умумий кўрсатгични 371 миллион еврога етказишга қарор қилди.

Мусобақа ғолиби эса умумий ҳисобда 34 млн еврони қўлга киритса, иштирокчиларнинг ҳар бири 9,25 млн евродан фойда кўради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!