Факт! “Локомотив”нинг рақиби Тошкентга охирги сафарида “Бунёдкор”га ютқазган

536

Факт! “Локомотив”нинг рақиби Тошкентга охирги сафарида “Бунёдкор”га ютқазган

“Локомотив”нинг ОЧЛдаги энг яхши натижаси 2016 йилга тўғри келади. Аммо ўтган йили “темирйўлчилар” гуруҳ босқичидаги 6 баҳсда зафар қуча олишмади, натижада тошкентликлар плей-оффга чиқишмаган.

Шунга қарамасдан Марказий Осиё вакили мухлислари кўз ўнгида мағлубиятга учрашмади. “Локо” Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидовни ўз сафига қўшиб олди.

“Ал-Ваҳда” ўтган йили ОЧЛда 6 учрашувдан биттасида 3 очко ишлаган. Бироқ бу йилги мавсумда 15 ўйиндан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда. Амирлик жамоаси 2017 йилги ОЧЛ гуруҳ босқичида сафардаги 3 беллашувнинг барчасида имкониятни бой берган. Уларнинг ОЧЛ гуруҳ босқичидаги Ўзбекистон пойтахтига охирги ташрифи 2011 йилга тўғри келади. Ўшанда “Ал-Ваҳда” “Бунёдкор”га 3:2 ҳисобида ютқазиб қўйганди.