Фарҳод Абдумавлоновга овоз беринг!

Хабарингиз бор, шу йилнинг 1-11 феврал кунлари Хитой Тайпейида футзал бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муносиб иштирок этиб, якунда 3-ўринни эгаллаган ҳолда бронза медалларига эга чиқди.

ОФК расмий сайти эса мазкур турнирда киритилган энг чиройли голни аниқлаш борасида мухлислар ўртасида сўровнома ўтказмоқда.

Эътиборлиси, мазкур сўровномада ҳамюртимиз Фарҳод Абдумавлонов ҳам ўрин эгаллаган. Фарҳоднинг гуруҳ босқичи 3-тури доирасида Япония дарвозасига киритган голи турнирнинг энг чиройли голи учун даъвогарлик қилмоқда.

Ушбу ҳавола орқали ҳамюртимизни қўллаб-қувватлашингиз мумкин.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!